date

Дубайда озиқ-овқат захираси атиги 10 кунга етадиган қолди

Дубайда озиқ-овқат захираси атиги 10 кунга етадиган қолди

Яқин Шарқда давом этаётган можаро глобал савдо оқимларига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Heute нашрининг ёзишича, логистика соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган Kühne + Nagel бош директори Стефан Пол маълумотларига кўра, глобал ҳаво юк ташиш бозори ҳозирда ўз қувватининг тахминан 18 фоизини йўқотган.

Полнинг огоҳлантиришича, Дубайдаги янги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси атиги 10 кунга етиши мумкин. Айниқса, вазият мева ва сабзавот каби тез бузиладиган маҳсулотлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Чунки минтақадаги кўплаб давлатлар импортга анча кучли даражада боғланган.

Агар можаро яна узоқ давом этса, логистика соҳаси вакиллари фикрича, таъминот занжирида жиддий узилишлар юзага келиши эҳтимоли бор. Назарий жиҳатдан Саудия Арабистони орқали ташувни амалга ошириш мумкин. Бироқ мавжуд имкониятлар битта контейнер кемаси юкини ҳам тўлиқ қоплашга етарли эмас. Оддий контейнер кемаси 20 мингтагача контейнер таший олади ва бундай ҳажмни автомобиль транспорти орқали қоплашни деярли имкони йўқ.

Европада эса ҳозирча уруш таъсири нисбатан чекланган. Асосан энергия нархларининг сезиларли даражада қимматлаши ва таъминот занжирларида айрим узилишлар кузатилмоқда. Дубай ва бошқа йирик савдо марказларида эса айрим дўконлар ёпилган ёки минимал ходимлар билан ишламоқда. Бу ҳолат бизнес ва туризм соҳаларига ҳам салбий таъсир кўрсатяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дубайда озиқ-овқат захираси атиги 10 кунга етадиган қолди