
British Airways авиакомпанияси паспорт назорати ўрнига шахсни биометрик аниқлаш тизимини жорий этади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
The Daily Telegraph нашрига кўра, компания Лондондаги Хитроу аэропортининг 5-терминалидаги учта зонани махсус ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозлашга улгурган. Келгуси ойда яна 33 та зонага қурилмалар ўрнатилади.
Мазкур технология аввалига ички рейслардаги йўловчилар учун қўлланади, кейинчалик эса халқаро парвозларга ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.
British Airways вакиллари паспорт назоратидан воз кечиш хатоларнинг олдини олади ва йўловчиларни рейсга чиқариш чоғида вақтни тежашга имкон беради, деб ҳисобламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар