date

Эрон зарбалари камаяётган пайтда АҚШ-Исроил босими ошмоқда

Эрон зарбалари камаяётган пайтда АҚШ-Исроил босими ошмоқда

Халқаро OCINT тадқиқотчилари маълум қилишича, Эроннинг ракета ва дронлар билан амалга ошираётган зарбалари секин-аста камая бошлаган.

Можаронинг илк саккиз кунида Эрон томонидан юборилган қуроллар сони қуйидагича қайд этилган:

Баллистик ракеталар:

1-кун: 350

2-кун: 175

3-кун: 120

4-кун: 50

5-кун: 40

6-кун: 32

7-кун: 28

8-кун: 15

Дронлар:

1-кун: 294

2-кун: 541

3-кун: 200

4-кун: 85

5-кун: 45

6-кун: 38

7-кун: 30

8-кун: 12

Шу билан бирга, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қилинган зарбаларнинг интенсивлиги ортиб бормоқда.

Бироқ, кеча New York Times нашри маълум қилдики, АҚШ Эронга амалга оширган ҳарбий зарбалари орқали тахминан 210 миллиард долларлик зарар кўриш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан Пентагон Конгрессга мурожаат қилиб, ҳарбий аслаҳаларни таъминлаш учун қўшимча маблағ сўрагани маълум қилинган.

Таҳлилчилар эътиборича, Эрон томонидан зарбаларнинг камайиши ва АҚШ-Исроилнинг кучайиши минтақадаги вазиятнинг мураккаблашувига ва халқаро сиёсий қарашларнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон зарбалари камаяётган пайтда АҚШ-Исроил босими ошмоқда