date

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан мақсади нима?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан мақсади нима?

АҚШ ва Исроилнинг Эрон инфратузилмасига, айниқса фуқаролик объектларига кенг миқёсда зарба беришдан мақсади: Эрон ичида норозилик кучайишига ва халқнинг ҳукуматга қарши чиқишига замин яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Яъни инфратузилманинг вайрон қилиниши ва ҳаёт шароитининг оғирлашиши халқни қўзғолонга ундайди, деган ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Эроннинг АҚШ ҳарбий базаларига ва Исроилга ҳужумдан мақсади: Эрон араб давлатларидаги АҚШ ҳарбий базаларини нишонга олиш орқали бу давлатлар ҳукуматларига босим ўтказишни мақсад қилмоқда. Бу орқали араб режимлари АҚШ ва Исроилга босим ўтказиб, урушни тўхтатишга мажбур қилади, деган мақсад бор.

Сўнгги соатларда АҚШ ва Исроилнинг Теҳрондаги аҳоли яшайдиган ҳудудларга бомбардимонлари янада кучайган. Аҳоли орасида қурбонлар сони мингдан ошган, кўплаб инсонлар вайроналар остида қолгани айтилмоқда.

АҚШ курд кучлари Эронга қарши қуруқлик ҳужумида иштирок этиши ҳақидаги хабарлар рад этилган бўлса-да, Эрон ҳукумати Ғарбий Эронда курд қуролли гуруҳлари ва сиёсий партияларига қарши кенг кўламли ҳибс амалиётларини бошлаган.

Шу билан бирга, айрим курд қуролли гуруҳларининг ҳарбий марказлари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан нишонга олинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан мақсади нима?