date

Нефт нархи 111 долларгача кўтарилди ва хавотирлар кучайди

Нефт нархи 111 долларгача кўтарилди ва хавотирлар кучайди

Яқин Шарқдаги ҳарбий зиддиятлар ва Ҳормуз бўғозининг ёпилиб қолиш хавфи жаҳон бозорида нефть нархининг кескин қимматлашувига олиб келди. 2022 йилдан бери илк бор нефть нархи 100 долларлик чегарадан ошиб ўтди. Deutsche Welle нашрининг хабар беришича, 9 март куни Брент маркали нефть нархи қарийб 20 фоизга ўсиб, бир баррель учун 111,04 долларни ташкил этди. WTI маркали нефть эса 106,17 долларгача кўтарилди. Таққослаш учун, вазият кескинлашгунга қадар нархлар 70 доллар атрофида барқарор эди.

Бозордаги хавотирларнинг асосий сабаби дунё нефть таъминотининг 20 фоизи ўтадиган Ҳормуз бўғозининг ёпилиш хавфидир. Энергетик инқирознинг олдини олиш мақсадида АҚШ молия вазири Скотт Бессент Россия нефтига нисбатан жорий этилган санкцияларни қисман юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Хусусан, Ҳиндистонга Россия нефтини харид қилиш учун 30 кунлик махсус имтиёз берилди.

Мазкур вазиятнинг кескинлашувига 7 март куни Исроилнинг Эрон нефть инфратузилмасига берган авиазарбалари сабаб бўлди. Теҳрон атрофидаги бешта йирик энергетика объекти ҳужумга учрагач, Эрон бунга жавобан Форс кўрфазидаги бошқа давлатларнинг нефть объектларига ҳам зарба бериш билан таҳдид қилди. Бу эса глобал ёқилғи бозоридаги беқарорликни янада кучайтириб, инвесторларни хавотирга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нефт нархи 111 долларгача кўтарилди ва хавотирлар кучайди