date

Россия Эронга урушда кўмак бермоқда — Зеленский

Россия Эронга урушда кўмак бермоқда — Зеленский

Володимир Зеленский Россиянинг Эронга ҳарбий жиҳатдан ёрдам бераётгани ҳақида баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Украина разведкаси Эрон томонидан ишлатилаётган айрим дронларда Россияга тегишли технология ва компонентлар мавжудлигини аллақачон аниқлаган.

Президентнинг сўзларига кўра, бу ҳолат Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик муайян даражада давом этаётганини кўрсатади. Украина махсус хизматлари дронлар таркибидаги айрим техник қисмлар ва технологиялар Россияда ишлаб чиқилган бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Шу билан бирга, Зеленский ҳозирги вақтда Эрон Украинага қарши зарбалар бериш мақсадида Россияга ракета ёки бошқа турдаги оғир қурол-яроғларни етказиб бермаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Украина раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталиб, мамлакати Яқин Шарқдаги шерик давлатларга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Унинг айтишича, Киев Эроннинг “Шаҳид” дронларига қарши курашиш борасида ўз тажрибасини улашиши мумкин.

Зарур бўлса, Украина бу йўналишда маслаҳат бериш ёки техник ёрдам кўрсатиш учун мутахассисларни ҳам юборишга тайёр эканини маълум қилди. Зеленский бу каби ҳамкорлик минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия Эронга урушда кўмак бермоқда — Зеленский