Эрон можароси: асосий фойдани Россия ва Хитой кўряпти

Эрон можароси: асосий фойдани Россия ва Хитой кўряпти
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Те Вашингтон Пост таҳлилчиларига кўра, Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасидаги кескинликдан ҳозирча энг катта фойдани Россия ва Хитой кўриши мумкин.
  • Яқин Шарқдаги вазиятнинг таранглашуви нефт етказиб беришдаги узилишлар ва энергия ресурслари нархининг ошишига олиб келиб, Россияга иқтисодий манфаат келтириши эҳтимоли бор.

The Washington Post нашри таҳлилчиларига кўра, Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида юзага келган кескинликдан ҳозирча энг катта фойдани бошқа давлатлар кўраётган бўлиши мумкин. Хусусан, бу вазият Россия ва Хитой учун муайян геосиёсий имкониятлар яратиб бераётгани таъкидланмоқда.

Нашрда қайд этилишича, Яқин Шарқдаги вазият таранглашиши нефть бозорида беқарорликни кучайтириши мумкин. Нефть етказиб беришдаги эҳтимолий узилишлар эса жаҳон бозорида энергия ресурслари нархининг ошишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай ҳолат, айниқса, нефть экспорт қилувчи йирик давлатлардан бири бўлган Россия учун иқтисодий жиҳатдан маълум даражада фойда келтириши мумкин.

Айни пайтгача Америка Қўшма Штатларининг асосий ҳарбий ва молиявий ёрдамларидан бири Украинага йўналтирилган эди. Бироқ Эрон билан боғлиқ янги можаро туфайли Вашингтон ўз имкониятлари ва ресурсларини бошқа йўналишларга ҳам тақсимлашга мажбур бўлиши мумкин.

Бу эса Украинага ажратилаётган ҳарбий ёрдам ҳажмининг қисқариши эҳтимолини ҳам оширади. Бундай вазият эса, табиийки, Россия учун муайян стратегик устунлик келтириб чиқариши мумкин.

Сўнгги йилларда Америка ташқи сиёсатида асосий эътибор Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти ортиб бораётганига қаратилаётган эди. Бироқ Эрон билан боғлиқ можаро Вашингтоннинг диққатини яна Яқин Шарқ минтақасига буриб юбориши мумкин.

Натижада Америка Қўшма Штатларининг стратегик эътибори бир вақтнинг ўзида икки йўналишга бўлиниб кетиши эҳтимоли пайдо бўлади. Бу эса Хитой учун халқаро майдонда ўз таъсир доирасини янада кенгайтиришга қўшимча имконият яратиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар