Эрон Қўшма Штатларнинг яна иккита MQ-9 Reaper дронини уриб туширди (видео)

Эрон ҳарбийлари Қўшма Штатларга тегишли яна иккита MQ-9 Reaper туридаги дронни йўқ қилганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таянилган ҳолда хабар тарқатилмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён айнан шу турдаги дронлардан жами 11 тасини йўқотган. Бу эса Вашингтон учун сезиларли техник ва молиявий талафот экани таъкидланмоқда.
Мутахассислар маълумотига кўра, MQ-9 Reaper дронлари замонавий разведка ва зарба бериш имкониятларига эга бўлиб, улар кўпинча кузатув ишлари ҳамда аниқ нишонларга ҳужум уюштиришда қўлланади.
Маълумотларга қараганда, мазкур турдаги ҳар бир дроннинг қиймати тахминан 30–35 миллион доллар атрофида баҳоланади. Шу боис уларнинг йўқотилиши катта молиявий зарар сифатида ҳам баҳоланмоқда.