
Лондоннинг Инслингтон туманида ҳайдовчи одамларга бориб урилди. Воқеа жойига полиция кучлари тортилган. Воқеа оқибатида камида 4 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Бу воқеа Британия парламенти биносига олиб борувчи Вестминстер кўпригида террорчи томондан одамлар автомобилда босиб кетилгандан 3 кун ўтиб юз берди. Бироқ полиция ҳозирча хулоса чиқаришга шошмаяпти. У ерда айтишилича, бу иккинчи теракт бўлгани ҳақида гапиришга эрталик қилади. Эҳтимол, оддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлиши мумкин.
Машина ҳайдовчиси ҳибсга олинган. У атайлаб одамларни босгани ёки бошқарувни қўлдан чиқаргани аниқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 мартдаги фожиада Холид Масуд исмли террорчи одамларни машинада босиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди, 50 га яқин киши жароҳат олганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар