
Яманнинг «Ансор Аллоҳ» (хусийлар) ҳаракати исёнчилари назорати остидаги пойтахти Санодаги суд мамлакат президенти Абду Раббу Мансур Ҳодийни ўлим жазосига маҳкум этди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Агентлик маълумотларига кўра, Ҳодий «давлатга хиёнат» ва «тажовузкор мамлакат Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошларига ҳамкорлик» қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Ундан ташқари, Сано суди унинг ҳукуматидаги яна олти нафар юқори мансабли амалдорларни, шу жумладан, Яманнинг АҚШдаги элчиси Аҳмад Авад Бин Муборак ва мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Риёд Ёсинни олий жазога маҳкум этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар