
Хитойнинг Баотоу округи (Ички Мўғулистон автоном тумани)даги турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
Аввалроқ нохуш ҳодиса оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса оқибатида 25 киши жароҳат олди, шулардан 4 нафари оғир аҳволда. Портлаш оқибатида кўп қаватли уйнинг битта подъезди бутунлай вайрон бўлди.
Бахтсиз ҳодиса кеча, 25 март куни маҳаллий вақт билан 14:00 (Тошкент вақти билан 11:00)да содир бўлди. Портлаш тўлқини яқин атрофдаги биноларнинг ойнасини синдириб юборди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар