АҚШ Эрон самолётларига зарба берилган видеони эълон қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга тегишли ҳарбий самолётларига берилган зарбалар акс этган видеони оммага тақдим этди.
Маълум қилинишича, видеода Эрон армияси фойдаланадиган C-130 Hercules ҳамда Ilyushin Il-76 самолётларига нисбатан амалга оширилган ҳужум лавҳалари тасвирланган. Кадрларда ҳарбий объектлар ва самолётлар жойлашган ҳудудга берилган аниқ зарбалар акс этгани кўринади.
Мутахассислар фикрича, бундай видеоларни эълон қилиш орқали АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ўз операцияларининг натижаларини кўрсатиш ва рақиб томонга сигнал беришга ҳаракат қилмоқда. Минтақадаги кескинлик сақланиб қолаётгани эса халқаро жамоатчилик эътиборини жалб этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг