date

Эрон ер ости қурол омборларини илк бор кўрсатди (видео)

Эрон ер ости қурол омборларини илк бор кўрсатди (видео)

Эрон ҳарбийлари мамлакат ҳудудида жойлашган ер ости ҳарбий иншоотларидан бирига оид тасвирларни оммага тақдим этди. Унда турли хил замонавий қуроллар, жумладан юқори тезликда ҳаракатланувчи дронлар, кемаларга қарши ракеталар ва денгиз миналари сақланаётгани намойиш қилинган.

Маълум қилинишича, мазкур ер ости туннеллари Эроннинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва эҳтимолий таҳдидларга қарши тезкор жавоб бериш имконини таъминлаш мақсадида барпо этилган.

Тақдим этилган кадрларда узун туннеллар бўйлаб жойлаштирилган қурол тизимлари, махсус платформада турган дронлар ҳамда кемаларга қарши ракеталар кўриниб турибди. Шунингдек, айрим манбаларга кўра, бу каби ер ости иншоотлари стратегик жиҳатдан муҳим ҳудудларга яқин жойларда қурилган.

Мутахассислар фикрича, бундай иншоотлар қуролларни ташқи зарбалардан ҳимоя қилиш ҳамда ҳарбий техникани яширин ҳолда сақлаш имконини беради. Шу билан бирга, Эрон бу орқали ўзининг мудофаа салоҳияти ва ҳарбий имкониятларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон ер ости қурол омборларини илк бор кўрсатди (видео)