date

Ироқ осмонида KC-135 танкери уриб туширилди

Ироқ осмонида KC-135 танкери уриб туширилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳавода ёнилғи қуйишга мўлжалланган икки дона KC-135 танкери билан боғлиқ жиддий ҳодиса содир бўлганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, самолётлардан бири Ироқ осмонида уриб туширилган. Иккинчи учоқ эса ҳужум натижасида шикастланган бўлса-да, барибир Исроил ҳудудига етиб бориб, хавфсиз қўнишга муваффақ бўлган.

Маълумотларга кўра, уриб туширилган самолёт бортида 6 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Ҳозирча уларнинг тақдири ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Айни пайтгача қиймати тахминан 65–70 миллион долларга баҳоланаётган ушбу самолёт қолдиқлари ҳам топилмаган. Бу эса ҳодиса атрофидаги саволларни янада кўпайтирмоқда.

Мутахассислар ва таҳлилчилар ҳужум ортида Ироқ ҳудудида фаолият юритувчи, Эронга яқин деб қараладиган қуролли гуруҳлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ бу версия ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

Шу билан бирга, айрим кузатувчилар мазкур воқеа яна бир “Қувайт-2” сценарийси бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти. Яъни, воқеа тафсилотлари ҳали тўлиқ очиқланмагани сабабли, ҳодисанинг ҳақиқий сабаблари ва ортида ким тургани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ироқ осмонида KC-135 танкери уриб туширилди