date

Яқин Шарқдаги уруш Россия нефть даромадини оширди

Яқин Шарқдаги уруш Россия нефть даромадини оширди

Financial Times нашрининг маълум қилишича, Яқин Шарқда юзага келган уруш туфайли Россия нефть савдосидан қўшимча катта даромад олмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, вазият кескинлашгани ортидан Россия ҳар куни тахминан 150 миллион доллар атрофида қўшимча нефть даромадига эга бўляпти. Энергия бозоридаги беқарорлик ва таъминотдаги хавфлар бу ҳолатга сабаб бўлаётгани таъкидланмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, урушнинг дастлабки 12 куни давомида Россия давлат бюджетига қўшимча 1,3 миллиарддан 1,9 миллиард долларгача маблағ тушган.

Шунингдек, Россия нефтига кутилмаган даражада талаб ортиб бораётгани ҳам қайд этилган. Агар бозорда нефть нархи ўртача бир баррел учун 70–80 доллар атрофида сақланиб қолса, март ойида Россия бюджетига тушадиган қўшимча даромад 3,3 миллиарддан 4,9 миллиард долларгача етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Яқин Шарқдаги уруш Россия нефть даромадини оширди