Харк ороли — Эрон учун нега энг муҳим стратегик нуқта?

Харк ороли (Kharg Island) — Форс кўрфазида жойлашган кичик орол бўлса-да, Эрон нефть экспортининг асосий маркази ҳисобланади. Унинг аҳамияти бир нечта сабабга боғлиқ. Агар Харк ороли ишдан чиқса, Эроннинг нефть экспорти деярли тўхтаб қолади. Ҳарбий таҳлилчилар Харкни Эрон иқтисодининг “нефть юраги” деб атайди.
1. Эрон нефть экспортининг асосий нуқтаси:
• Эрон экспорт қиладиган нефтьнинг 80–90% қисми айнан шу орол орқали жўнатилади;
• Бу ерда йирик нефть терминаллари, омборлар ва танкерларга юклаш иншоотлари жойлашган.
2. Форс кўрфазида стратегик жойлашув:
• Орол Ҳурмуз бўғозига чиқадиган нефть йўлларига яқин жойлашган;
• Бу ердан танкерлар тўғридан-тўғри глобал бозорга нефть ташийди.
3. Ерости инфратузилма ва катта захиралар:
• Оролда миллионлаб баррел нефть сақлаш омборлари бор;
• Кўп инфратузилма ерости ва мустаҳкам ҳимояланган.
4. Агар бу орол вайрон қилинса:
• Эрон бюджетига асос бўлган нефть даромадлари кескин тушади;
• Давлат иқтисоди жиддий зарба олади.
5. Эрон-Ироқ уруши (1980-1988) даврида ҳам:
• Ироқ авиацияси айнан Харк оролига кўп марта зарба берган;
• Чунки бу Эрон иқтисодиётига энг оғир зарба берувчи нуқта ҳисобланган.
Харк ороли Эрон нефть экспорти маркази, иқтисодий ҳаёт томири, Форс кўрфазида стратегик логистика нуқтаси ҳиобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!