date

Исроил мудофаа вазири Эрон кампаниясини узайтиришини билдирди

Исроил мудофаа вазири Эрон кампаниясини узайтиришини билдирди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эронга қарши ҳарбий операция ҳал қилувчи босқичга кирганини маълум қилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари олдида нутқ сўзлаган Кацнинг айтишича, Исроил ўз мақсадларига эришиш учун қанча вақт керак бўлса, кампанияни шунча давом эттиради.

10 март кунги хабарларга кўра, Эронга қарши ҳарбий кампания яна камида икки ҳафта давом этиши кутилмоқда. Америка Қўшма Штатлари ва Исроил ҳамкорлигида 28 февраль куни бошланган операция Эрон бўйлаб кўплаб ҳарбий объектларга зарба берди.

АҚШ ва Исроил кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракета тизимлари, ҳарбий базалар ва ҳарбий-денгиз кучлари объектларига юзлаб зарбалар берди. Операциядан кўзланган мақсад Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш, ракета ва ядро дастурларининг янада ривожланишига йўл қўймасликдир.

Операция бошланганидан бери қўмондонлик марказлари, қурол-яроғ омборлари ва ракета учириш майдончалари бир неча бор зарбага учради. Бунга жавобан Эрон Яқин Шарқдаги Америка базалари ва иттифоқчиларнинг объектларига ракета ва дронлар учирди, бу эса минтақадаги можаронинг хавфли даражада кучайишига олиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазири Эрон кампаниясини узайтиришини билдирди