date

Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади

Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади

Эрон Россия ва бошқа дўст давлатлардан инсонпарварлик ёрдами сўраб мурожаат қилган ва уни етказиб бериш ишлари аллақачон йўлга қўйилган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили брифингда таъкидлашича, мамлакатда кўплаб шифохоналар ва тез ёрдам пунктлари вайрон қилинган, шунингдек яраланганлар сони, айниқса аёллар ва болалар орасида ҳам кўплиги сабаб Эрон томони дўст давлатлардан дори-дармон юборишни сўраган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин топшириғига асосан Россиядан Эрон аҳолиси учун зарур инсонпарварлик ёрдами ташкил этилмоқда.

12 март куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Эрон аҳолиси учун 13 тоннадан зиёд дори-дармон юборилишини эълон қилди. Юк Il‑76 ҳарбий-транспорт самолёти орқали Озарбайжонга олиб кетилади ва у ердан Эрон вакилларига топширилади.

Қайд этиш жоиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий ҳаракат бошлаган. Бунга жавобан Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базалари ва нефть танкерларига зарбалар бермоқда.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 8 март ҳолатига мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 1200 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади