Муҳаммад бин Салмон Трампга Эронга зарбани кучайтиришни айтди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Дональд Трампга Эронга қарши қаттиқ зарбаларни давом эттиришни тавсия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
The New York Times газетасининг ёзишича, икки етакчи Эрон билан боғлиқ можаро давомида бир неча бор ўзаро мулоқотда бўлган. Манбага кўра, улар вазиятни мунтазам муҳокама қилиб, минтақадаги ривожланаётган ҳолатлар юзасидан фикр алмашиб турган.
Газета маълумотларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампга Эронга қарши босимни кучайтириш ва зарбаларни давом эттириш масаласида ўз фикрини билдирган.
Айни пайтда мазкур мулоқотлар расмий даражада тўлиқ тасдиқланмаган бўлса-да, нашр бу маълумотни манбаларга таяниб эълон қилган. Таҳлилчилар фикрича, бу каби алоқалар Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятнинг нақадар мураккаблашиб бораётганини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!