date

Қозоғистон байроғи дунёдаги энг яхши давлат байроғи деб топилди

Қозоғистон байроғи дунёдаги энг яхши давлат байроғи деб топилди

Reddit фойдаланувчилари ташкил қилган “Дунё байроқлари турнири” (“Flags of the World Tournament”) онлайн мусобақаси якунига кўра, Қозоғистон байроғи дунёдаги энг чиройли давлат байроғи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар тарқатди.

Мусобақа давомида платформа иштирокчилари энг олижаноб давлат байроғини танлаш учун овоз беришди. Финал босқичида Қозоғистон байроғи Кирибати байроғини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиққан. Бутан байроғи эса учинчи поғонани эгаллаган.

“Қозоғистон ғолиб бўлди! Сизлар овоз бериб, бу байроқни энг гўзали деб танладингиз,” — деб изоҳ берган турнир ташкилотчилари.

Маълумотларга кўра, мусобақа “pley-off” тизимида ўтказилган. Ҳар бир босқичда фойдаланувчилар турли давлат байроқларини қиёслаб, ғолибни овоз орқали аниқлаб боришган. Турнирда дунёнинг кўплаб давлат байроқлари иштирок этган.

Шунингдек, турнирнинг кучли иштирокчилари қаторига Сейшел ороллари, Буюк Британия, Бразилия, Шри-Ланка, Ямайка ва Папуа – Янги Гвинея байроқлари ҳам кириб, улар финал босқичларигача етиб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон байроғи дунёдаги энг яхши давлат байроғи деб топилди