иянинг машҳур Галата минорасида Ўзбекистон байроғи акс эттирилди

иянинг машҳур Галата минорасида Ўзбекистон байроғи акс эттирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи муносабати билан мамлакатнинг бир қатор машҳур тарихий ва замонавий иншоотларида Ўзбекистон давлат байроғи акс эттирилди.

30 октябрь куни Истанбул шаҳрининг тарихий рамзларидан бири ҳисобланган Галата минораси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди. Шаҳарнинг диққатга сазовор масканларидан бири бўлган ушбу минорада Ўзбекистон давлат байроғининг ҳилпираши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг рамзий ифодаси бўлди.

Шунингдек, Истанбулдаги Явуз Султан Селим ва Фотиҳ Султан Меҳмет кўприклари ҳам Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилмоқда. Анқарада эса Туркия палаталар ва биржалар иттифоқининг (ТОББ) эгизак биноларида ҳам Ўзбекистон давлат байроғи ранглари намойиш этилмоқда.

Туркиянинг муҳим тарихий ва замонавий иншоотларида Ўзбекистон байроғининг акс эттирилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасидаги рамзий тадбирлардан бири бўлди. Бу каби ташаббуслар икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини намоён этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар