11:42 / 29.03.2017
8 959

Хитойда жуда йирик олтин кони топилди

Хитойда жуда йирик олтин кони топилди
Хитой тарихидаги энг йирик (382 тонналик захирага эга) олтин кони мамлакат шарқидаги Шаньдун вилоятида топилди. Бу ҳақда China News агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, кон захираси 22 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Қимматбаҳо металл захираси икки километрлик масофага қадар чўзилган бўлиб, қатлам қалинлиги 67 метрга тенг. Жинсдаги олтин бир тоннага 4,52 граммни ташкил этади.

Агентликнинг таъкидлашича, кон ҳар куни 10 минг тоннани қазиб олган ҳолда фаолият кўрсатса, тўла қувват ва муаммоларсиз 40 йил давомида ишлаши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда жуда йирик олтин кони топилди