date
views 6 723

Ливияда қирувчи самолёт уй устига қулаб тушди

Ливияда қирувчи самолёт уй устига қулаб тушди
Ливиянинг Тобрук шаҳрида ҳарбий самолёт хусусий уй устига қулаб тушди, деб ёзади Кун.уз.

Портал маълумотларига кўра, фалокат 29 март куни эрталаб шаҳарнинг аҳоли яшайдиган мавзесида юз берган. Самолёт уйга қулагач, ёнғин чиққан. Уйда яшовчи оиланинг уч аъзоси: уй бошлиғи, унинг рафиқаси ва фарзандларидан бири ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, самолёт учувчиси ҳам ҳалок бўлган. Ливия армияси қўмондонлиги унинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливияда қирувчи самолёт уй устига қулаб тушди