Эрон Ҳўрмуз бўғози транзит кемаларидан тўлов ундирмоқда

Эрон ҳукумати Ҳўрмуз бўғози орқали денгиз транзити амалга ошираётган кемалардан норасмий тўловлар ундиришни бошлади. Bloomberg агентлиги маълумотларига таяниб, Investing бу ҳаракат ҳақида хабар берди.
Манбаларнинг таъкидлашича, битта кема учун тахминан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида тўлов талаб қилинмоқда. Бу аслида Ҳўрмуз бўғози орқали транзитдан фойдаланиш учун норасмий божга ўхшайди. Ҳозирда тўлов механизми ва қaйси валютада амалга оширилиши аниқ эмас, тизим расмийлаштирилган тарзда ишламайди.
Суҳбатдошлар маълум қилишича, тўлов оммавий эълон қилинмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотга расмий изоҳ бермади.
Баъзи манбаларнинг айтишича, Теҳрон можарони ҳал қилиш бўйича кенг кўламли дипломатик келишув доирасида бундай тўловларни расмийлаштириш ғоясини кўриб чиқмоқда.
Бироқ, Форс кўрфази давлатлари учун бу чора норасмий бўлса ҳам қабул қилинмайди. Улар буни ўз суверенитетига таҳдид, хавфли прецедент ва энергия экспорт йўллари устидан назоратни суиистеъмол қилиш деб баҳолайди.
Минтақада можаро бошланганидан бери Ҳўрмуз бўғозидан фақат оз сонли кемалар ўтган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Эрон билан боғлиқ эканлиги таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!