date

АҚШ эртага Эрон билан музокара ўтказади - Axios

АҚШ эртага Эрон билан музокара ўтказади - Axios

АҚШ делегацияси ва воситачилар 26 март куни Эрон билан юқори даражадаги музокаралар ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда. Агар учрашув тасдиқланса, унда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам иштирок этиши мумкин.

Бош вазир Бинямин Нетаняҳу бундай келишув эҳтимоли Исроил манфаатларига тўлиқ мос келмаслигидан хавотирда. Ҳозирда Вашингтон Теҳроннинг жавобини кутмоқда. Шунингдек, Axios манбаларининг айтишича, воситачилар батафсил музокаралар ўтказиш учун вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган.

Агар мазкур учрашув амалга ошса, у минтақадаги вазиятни юмшатиш ва кескинликни камайтириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ эртага Эрон билан музокара ўтказади - Axios