date
views 9 694

Исроиллик полициячилар уларга пичоқ билан ҳужум қилган араб аёлини отиб ташлади

Исроиллик полициячилар уларга пичоқ билан ҳужум қилган араб аёлини отиб ташлади
Исроил полицияси Қуддусда уларга пичоқ билан ҳужум қилган араб аёлини отиб ташлашди, дея ёзади «Дарё» нашри.

Ҳужум Эски шаҳарнинг Дамашқ дарвозаси яқинида — Қуддус тарихий марказининг девор билан ўралган қисмида содир бўлди.

«Пичоқ билан қуролланган террорчи аёл Дамашқ дарвозаси ёнида полиция ходимларига ҳужум қилишга ҳаракат қилди. Офицерлардан ҳеч ким жабрланмади. Жавоб ўти очилиши туфайли босқинчи аёл ўлдирилди», — дейди полиция матбуот котиби Мики Розенфельд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроиллик полициячилар уларга пичоқ билан ҳужум қилган араб аёлини отиб ташлади