date

Россия Челябинск мактабида 9-синф ўқувчиси отишма содир этди

Россия Челябинск мактабида 9-синф ўқувчиси отишма содир этди

Бугун, 26 март куни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 32-мактабда 9-синф ўқувчиси томонидан содир этилган отишма оқибатида ўқитувчи ва ўқувчилар жабрланди. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса дарс вақтида рўй берган. 15 ёшли ўқувчи синфга киргач, аввало синфдаги икки ўқитувчига газ пуркагич билан зарар етказди, сўнг синфдошининг (қиз бола) бошига ўқ узди. Кейин қочишга уринганида ойнадан сакраб, оёғини синдирди.

Ҳозирда ҳужумни содир этган ўқувчи ва синфдоши шифохонага олиб кетилди. Шунингдек, ўқитувчига кимёвий куйиш ташхиси қўйилди.

Дўстлари ва синфдошлари маълумотларига кўра, у тинч ва жиддий бола бўлган, илгари каратэ билан шуғулланган.

Ҳодисанинг эҳтимолий сабаби сифатида ўқувчи синфдош қизни бошқа бир боладан қизғаниш туфайли синфга қурол билан киргани айтилмоқда. Суд-тергов қўмитаси бу ҳолат бўйича қасддан ўлдиришга уриниш айблови билан жиноят иши очди.

Боланинг отаси Артур К. ўғли қуролни қаердан олганини билмаслигини маълум қилди. Шунингдек, 41 ёшли Артур К. шахмат билан шуғулланган ва ўғлига ҳам шу спорт турини ўргатган. Бундан ташқари, уни каратэ тўгарагига ҳам олиб борган, бола эса мунтазам турнирларда иштирок этган.

Ҳодисадан сўнг мактаб вақтинча ёпилди ва барча ўқувчилар уйга юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия Челябинск мактабида 9-синф ўқувчиси отишма содир этди