Женисбек Пиязов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли опера хонандаси Женисбек Пиязов Ўзбекистон миллий симфоник оркестри бадиий раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат филармонияси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тайинлов Ўзбекистон давлат филармонияси бош директорининг тегишли буйруғига мувофиқ амалга оширилган.
Женисбек Пиязов мамлакатимиз мусиқа санъатида ўз ўрнига эга ижодкорлардан бири ҳисобланади. Унинг опера ва мумтоз мусиқа йўналишидаги фаолияти санъат ихлосмандларига яхши таниш.
Янги лавозимда у Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бадиий фаолиятига раҳбарлик қилади. Мазкур тайинлов муносабати билан Ўзбекистон давлат филармонияси жамоаси хонандага келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Женисбек Пиязов 1988 йил 9 майда Нукусда туғилган. 2007 йилда Нукус маданият ва санъат коллежини тамомлаган. Шу йили Женисбек Пиязов „Ёш опера“ республика танловида биринчи даражали диплом билан тақдирланиб, Ўзбекистон давлат консерваториясига „қўшиқчилик“ мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…