date

Путин бизнес вакилларидан уруш учун ихтиёрий молиявий ёрдам сўради

Путин бизнес вакилларидан уруш учун ихтиёрий молиявий ёрдам сўради

Россия президенти Владимир Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ форматда ўтган учрашувда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни молиялаштириш учун давлат бюджетига қўшимча ихтиёрий бадаллар киритиш масаласини илгари сурди. Бу ҳақда The Bell нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Манбаларга кўра, Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи қурултойи доирасида бўлиб ўтган ушбу мулоқотда давлат раҳбари урушни давом эттириш ва армияни Донецк вилоятининг маъмурий чегарасигача илгари суриш режалари ҳақида очиқ фикр билдирган. Шундан сўнг у тадбиркорларга давлат харажатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетга ихтиёрий молиявий ҳисса қўшишни таклиф қилган.

Нашр суҳбатдошлари Путин нутқини кескин ва қатъий руҳда ўтганини таъкидлаб, унинг мазмунини “охиригача борамиз” деган позиция билан изоҳлаган. Қайд этилишича, мазкур ташаббус Игор Сечин томонидан илгари сурилган бўлиб, у давлат раҳбарига мамлакат учун оғир даврда бизнес ресурсларини фаоллаштириш ғоясини таклиф этган. Молия жалб қилиш механизми сифатида ҳарбий федерал заём облигацияларини чиқариш режаси ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, айрим йирик тадбиркорлар бу таклифни дарҳол қўллаб-қувватлагани айтилмоқда. Жумладан, бизнесмен Сулаймон Керимов бюджетга 100 миллиард рубл миқдорида маблағ ажратишга тайёр эканини билдирган. Яна бир қатор нуфузли тадбиркорлар ҳам ушбу ташаббусни маъқуллагани қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, бундай қадамлар давлат ва хусусий сектор ўртасидаги молиявий ҳамкорликни кучайтириши мумкин. Бироқ бу жараён иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатиши ва бизнес муҳити учун қай даражада қулай бўлиши келгусида аниқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Путин бизнес вакилларидан уруш учун ихтиёрий молиявий ёрдам сўради