date

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпди

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпди

Бугун 27 март куни эрталаб, АҚШ Президентининг Ҳормуз бўғози очиқлиги ҳақидаги баёнотларидан сўнг, турли мамлакатларга тегишли учта контейнер кемаси рухсат этилган йўлак бўйлаб ҳаракатланишга уринди. Бироқ, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳарбий-денгиз кучларининг огоҳлантиришидан сўнг, улар орқага қайтишга мажбур бўлди.

ИИҚК вакилларининг таъкидлашича, Ҳормуз бўғози ҳозирда ёпиқ ва ушбу зонадаги ҳар қандай ҳаракатга нисбатан “кескин муносабат” билдирилади.

Манбаларга кўра, мазкур ҳолат халқаро денгиз йўлларидаги кескинлик янада кучайиб бораётганидан далолат беради. Айниқса, Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи нефть ва юк ташиш йўналишлари глобал иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга экани инобатга олинса, бу каби чекловлар жаҳон бозорларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга, кузатувчилар ушбу вазият яқин кунларда янада мураккаб тус олиши мумкинлигини таъкидламоқда. Чунки минтақадаги ҳарбий ва сиёсий кескинликлар сақланиб қолаётгани, халқаро муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпди