date

Санандажда чегара қўшинлари раҳбарлари йиғинига кучли зарба берилди (видео)

Санандажда чегара қўшинлари раҳбарлари йиғинига кучли зарба берилди (видео)

Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган Санандаж шаҳрида чегара қўшинлари раҳбарларининг йиғини нишонга олинди.

Маълумотларга кўра, учрашув чегарани муҳофаза қилиш хизмати қўмондонларининг иштирокида ўтказилаётган бўлиб, у юқори лавозимли зобитнинг шахсий қароргоҳида ташкил этилган эди. Зарба айнан шу ҳудудга йўналтирилгани қайд этилмоқда.

Маҳаллий манбалар ва мониторинг каналлари хабар беришича, ҳужум аниқ режалаштирилган бўлиб, йиғин ўтаётган жой тўғридан-тўғри нишонга олинган. Ҳодисанинг тафсилотлари ва эҳтимолий йўқотишлар бўйича расмий маълумотлар ҳали тўлиқ очиқланмаган.

Кузатувчиларнинг фикрича, мазкур воқеа минтақадаги хавфсизлик вазияти янада кескинлашиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, бундай ҳужумлар ҳарбий тузилмалар фаолиятига ва чегара хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Санандажда чегара қўшинлари раҳбарлари йиғинига кучли зарба берилди (видео)