date

Ётоқхонадан сакраган талаба: ҳаёти мўъжиза билан сақланди

Ётоқхонадан сакраган талаба: ҳаёти мўъжиза билан сақланди

26 март куни Туркиянинг Муғла вилоятида даҳшатли воқеа юз берди — талаба йигит ётоқхонанинг 6-қаватидан ўзини пастга ташлади. Бу ҳақда IHA ахборот манбаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Ментеше туманида жойлашган Тургутраис талабалар ётоқхонасида содир бўлган. Атрофдагилар ҳамда ётоқхона маъмурияти томонидан берилган чақирувдан сўнг, воқеа жойига зудлик билан полиция, ФВВ ва тез тиббий ёрдам гуруҳлари етиб келган.

Мутахассислар бир вақтнинг ўзида йигитни фикридан қайтаришга ҳаракат қилган бўлса, иккинчи томондан эҳтимолий сакраш ҳолатига қарши тайёргарлик ишларини олиб борган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ётоқхона ҳовлисига тезкор равишда махсус шишириладиган ҳаво ёстиқчасини жойлаштириб, хавфсизлик чораларини таъминлаган.

Барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, йигит ўзини пастга ташлаган. Бироқ ҳаво ёстиқчасига тушгани сабабли унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари дарҳол биринчи ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам орқали Муғла таълим ва тадқиқот шифохонасига олиб борилган. Унинг ҳолати шифокорлар назорати остида экани билдирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит руҳий тушкунлик ҳолатига тушгани сабабли ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳозирда полиция мазкур ҳолат юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ётоқхонадан сакраган талаба: ҳаёти мўъжиза билан сақланди