date

Яман Эронни қўллаб урушга қўшилди: ракета зарбалари берилди

Яман Эронни қўллаб урушга қўшилди: ракета зарбалари берилди

Яман расман Эрон томонида урушга қўшилганини маълум қилди. Расмий баёнотда қайд этилишича, мамлакат кучлари “сионист душман” деб таърифланган томонга қарши бир нечта баллистик ракеталар орқали зарба берган.

Баёнотга кўра, ушбу ҳарбий операция Эрондаги иттифоқчи кучлар ҳамда Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг фаолияти билан бир вақтда амалга оширилган. Шунингдек, операция белгиланган режалар асосида ўтказилиб, кутилган натижаларга эришилгани таъкидланган.

Яман томони бу билан чекланиб қолмаслигини ҳам маълум қилди. Уларнинг билдиришича, амалга оширилаётган ҳужумлар белгиланган мақсадлар тўлиқ амалга ошмагунча ҳамда барча қаршилик фронтларидаги амалиётлар якунланмагунча давом этади.

Кузатувчилар фикрича, мазкур баёнот минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни янада кескинлаштириши ва можаро кўламини кенгайтириши мумкин. Бу эса Яқин Шарқдаги барқарорликка жиддий таъсир кўрсатиши эҳтимолини оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Яман Эронни қўллаб урушга қўшилди: ракета зарбалари берилди