date

Исроил фаластинлик маҳбуслар учун ўлим жазосини маъқуллади

Исроил фаластинлик маҳбуслар учун ўлим жазосини маъқуллади

Исроил парламенти — Кнессет фаластинлик маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини жорий этишга оид қонун лойиҳасини қабул қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳужжатга мувофиқ, жазо тури сифатида осиб ўлдириш усули назарда тутилган. Қонун лойиҳаси ҳал қилувчи учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, 120 ўринли парламентнинг 62 нафар аъзоси томонидан қўллаб-қувватланган. 48 нафар депутат эса унга қарши овоз берган.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ушбу қарорни очиқ қўллаб-қувватлаб, уни муҳим қадам сифатида баҳолаган. Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳам қонунни ёқлаб овоз бергани айтилмоқда.

Давлат телеканали — Кан маълумотига кўра, қонунда жазони амалга ошириш тартиби аниқ белгилаб берилган.

Бироқ мухолифат ва айрим сиёсий доиралар ушбу қарорни кескин танқид қилди. Уларнинг фикрича, мазкур қонун ахлоқий меъёрларга, демократик қадриятларга ҳамда халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид ҳисобланади. Шунингдек, мухолифат вакиллари бу қарор юзасидан Исроил Олий судига шикоят киритиш ниятида эканини билдирган.

Кузатувчилар таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши минтақадаги сиёсий вазиятни янада мураккаблаштириши ва халқаро майдонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Исроил фаластинлик маҳбуслар учун ўлим жазосини маъқуллади