date

Стармер: Британия Эрон–Исроил можаросига аралашмайди

Стармер: Британия Эрон–Исроил можаросига аралашмайди

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Яқин Шарқда кескин тус олаётган вазият юзасидан мамлакатнинг расмий нуқтаи назарини очиқ баён қилди.

Унинг таъкидлашича, Эрон ва Исроил ўртасида кучайиб бораётган ҳарбий тўқнашув Лондон учун устувор масала ҳисобланмайди.

“Бу бизнинг урушимиз эмас. Биз ушбу можарога жалб этилмаймиз. Бу Британиянинг миллий манфаатларига мос келмайди”, — деди Стармер қатъий оҳангда.

Бош вазирнинг мазкур баёноти Лондоннинг эҳтимолий ҳарбий иштирок масаласига ойдинлик киритди. Шу билан бирга, у Британиянинг ташқи сиёсатда эҳтиёткор ва манфаатларга асосланган ёндашувни сақлаб қолаётганини кўрсатди.

Сиёсатшунослар фикрича, расмий Лондон ҳозирча можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб, тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувдан ўзини тийишга интилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Стармер: Британия Эрон–Исроил можаросига аралашмайди