date

Корея шаҳарчасида 17 йил мобайнида илк бор чақалоқ туғилди

Корея шаҳарчасида 17 йил мобайнида илк бор чақалоқ туғилди

Жанубий Кореянинг кичик бир шаҳарчасида сўнгги 17 йил мобайнида биринчи марта бола дунёга келди. Бу ҳақда “Good News Network” хабар берди.

Қайд этилишича, гап Хонсон уездидаги Инҳа-мён тумани ҳақида бормоқда. У ерда жорий йилнинг 19 март куни маҳаллий аҳоли ҳамда Камбоджадан келган иммигрант аёл оиласида ўғил бола туғилди. Янги туғилган чақалоқ шарафига марказий кўчада ҳатто табрик баннери ҳам ўрнатилди.

Маҳаллий ҳокимият бу воқеани, сўнгги йилларда аҳолиси кескин камайиб кетган (2600 кишидан 2000 кишигача) шаҳар учун “махсус совға” деб баҳолади.

Шу билан бирга, аҳоли яна бир ижобий аломатни қайд этди: ҳудуддаги ягона мактабга тўрт нафар янги ўқувчи қабул қилинган ва шу билан ўқувчиларнинг умумий сони 17 нафарга етди.

Шаҳар ҳокими оилаларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ниятида эканлигини таъкидлаб, туман яшаш учун янада жозибадор ва меҳмонларга қулай бўлишини эслатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Корея шаҳарчасида 17 йил мобайнида илк бор чақалоқ туғилди