date

36 ёшли эркак лейтенант қайноғаси томонидан отиб жароҳатланди

36 ёшли эркак лейтенант қайноғаси томонидан отиб жароҳатланди

Жорий йил март ойи охирида Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 36 ёшли эркак лейтенант қайноғаси томонидан бир неча марта отиб жароҳатланди. Бу ҳақда КТК хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумондор Хромтоғда фаолият юритаётган участка инспектори ёрдамчиси эканини тасдиқлади. Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатдики, у хизмат қуролидан фойдаланиб, 36 ёшли куёвига бир неча бор ўқ узган. Ҳодиса содир бўлганидан сўнг катта лейтенант қўлга олинган.

Эътиборли томон шундаки, жабрланувчи турмуш ўртоғининг акасига нисбатан ҳеч қандай даъво йўқлигини билдирган ва шикоят қилмаслигини айтган.

Қуролли можаронинг аниқ сабаби ҳозирча очиқланмаган. Жабрланувчи олинган жароҳатлар сабабли ҳозирча юра олмайди. Реанимациядан чиққан эркак ўзини яхши ҳис қилаётганини, муолажаларни давом эттираётганини маълум қилди. Қайноғаси ундан кечирим сўраган ва у уни кечирган.

Шифохона раҳбарининг маълум қилишича, отишма натижасида эркак бир неча оғир жароҳатлар олган. Унинг тоc суяклари, билак ва ҳар икки ўпкаси ўқдан зарарланган. Ҳозирча унинг аҳволи ўртача эканлиги қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 36 ёшли эркак лейтенант қайноғаси томонидан отиб жароҳатланди