Виржиниядаги концерт вақтида отишма чиқди

Виржиниядаги концерт вақтида отишма чиқди
АҚШнинг Виржиния штатида ўтказилаётган концерт вақтида отишма рўй бериб, камида икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда NBC сайтига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг маълумотига кўра ўқ овозлари саҳна ортида эшитилган.

Айни вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари концерт биноси атрофини ўраб олишган ва яқин йўллар ёпилган.

Бундан олдинроқ Флорида штати ҳудудидаги Тамп шаҳрида автомобиллар тураргоҳида рўй берган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 4 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар