
Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатга келган қочоқларни катта шаҳарларга интилмаслик, қишлоқ туманларида жойлашишга чақирди. Бу ҳақда у ҳафталик видеомурожаатида тўхталиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Кўпчилик катта шаҳарларга боришни исташини айтади, бироқ у ерларда уй-жой масаласи жуда қийин. Шу сабабли аҳолиси кам қишлоқ жойлари мавжуд минтақаларда жойлашишларини маслаҳат бераман. Биз биринчи галда Германияда қолиш ҳуқуқини қўлга киритган кишиларни бошпана билан таъминлаймиз», — дея таъкидлади Меркель.
Канцлер немисларни қочоқларга нисбатан «очиқроқ» бўлишга чақирди.
«Сурия, Ироқ, Шимолий Африка давлатлари ҳақида ўта кам биламиз. Уларни яхшироқ билиш, ниманидир ўрганиш имкониятидан фойдаланишимиз лозим», — деб хулоса қилди Германия ҳукумати раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар