11:28 / 02.04.2017
10 908

Хитойда руҳий касал овқатланиш таёқчаси билан уч бемор аёлни ўлдирди

Хитойда руҳий касал овқатланиш таёқчаси билан уч бемор аёлни ўлдирди
Хитойнинг Хэнань провинциясида жойлашган руҳий касалликлар хусусий шифохонаси мижози таом истеъмол қилиш учун мўлжалланган таёқча билан уч аёлни ўлдириб, яна бирига жароҳат етказди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса 24 февраль куни содир бўлган, бироқ провинция расмийлари бу ҳақда расман 1 апрель куни эълон қилган.

Sina ахборот портали хабарига кўра, руҳий касалликлар билан оғриган 44 ёшли эркак уни боғлаб турган тасмалардан халос бўлишга муваффақ бўлган ва овқатланиш учун мўлжалланган таёқчани олиб, мазкур тиббий муассасанинг тўрт мижозига ташланган. Аёллардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган, уч нафари кўз ва мия-суяк жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, икки аёл ҳалок бўлди. Тўртинчи жабрланувчининг соғлиғи эса айни дамда тикланмоқда.

Маълум бўлишича, аёлларга ҳужум қилган Ян фамилияли шахс аввал метал кишанлар ва занжирлар билан боғланган бўлган, бироқ мазкур ҳодиса содир бўлган кун у тасма ва арқонлар билан боғлаб қўйилган.

Воқеадан сўнг у тегишли терапия ва экспертизадан ўтказилиши учун Лоян шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасига кўчирилди.

Мазкур ҳодиса бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда руҳий касал овқатланиш таёқчаси билан уч бемор аёлни ўлдирди