Трамп: Германия Эрон можаросида ўзини четга олмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Германия билан боғлиқ баёноти орқали яна жамоатчилик эътиборини тортди. У ўз нутқларидан бирида АҚШнинг ўтмишда Германияни тиклашда муҳим рол ўйнаганини эслатиб, бугунги вазиятда Берлиннинг позициясидан норози эканини билдирди.
Трампнинг таъкидлашича, "Биз Германияни қайта қурдик... ва энди Германия бизга Эрон билан уруш уларнинг уруши эмаслигини айтмоқда". Унинг фикрича, Германия бу масалада ўзини четга олаётгандек кўринмоқда.
Президент яна шуни қўшимча қилдики, "Германия олдиндан огоҳлантирмасдан уруш бошлаганимдан норози". Трамп бу борада киноя билан фикр билдириб, "Агар мен уларга Эрон билан урушни бошлашим ҳақида айтганимда, улар буни матбуотга ошкор қилишган бўларди", деган фикрни илгари сурди.
Мазкур баёнот халқаро сиёсий доираларда турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Айрим таҳлилчилар буни АҚШ ва Германия ўртасидаги қарашлар тафовути сифатида баҳоласа, бошқалар буни Трампнинг одатий кескин риторикаси деб ҳисобламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!