date
views 7 727

Дубайда қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин чиқди

Дубайда қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин чиқди
Дубай шаҳрида, осмонўпар Бурж-Халифа минораси яқинида қурилаётган баланд иншоотлардан бирига ўт кетди. Бу ҳақда Gulf News'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 5:30да бошланган (Тошкент вақти билан соат 6:30). Аниқлик киритилишича, 60 қаватли Address Residence Fountain Views мажмуасида ёнғин чиққан. Ушбу бино Dubai Mall ва Address Hotel меҳмонхоналари ўртасида жойлашган. Бу 2016 йилнинг январидан буён рўй берган энг йирик ёнғин бўлди.

Воқеа жойига ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам хизматлари етиб келган, ҳукумат атрофдаги йўлларни ёпган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин чиқди
-->