
Австралия шақрида «Дебби» тропик циклони туфайли келиб чиққан сув тошқини оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди.
Янги Жанубий Уэльс ва Квинсленд расмийлари 1 апрель, шанба куни ушбу штатлар ҳудудидаги сув тошқини оқибатида уч киши жабрланганлиги, 2 апрель, якшанба куни эса яна икки киши ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Квинсленд штати уч нафар фуқаросининг тақдири номаълумлигича қолаётганлигига аниқлик киритди.
Қутқарувчиларнинг маълумотларига қараганда, Янги Жанубий Уэльснинг 20 мингга яқин аҳолиси ўтган кунлар давомида тарк этган уйларига ҳамон қайта олмади. Мазкур штатнинг ўн мингдан ортиқ, Квинслендда 60 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган.
Ҳозирги пайтда Квинсленд шарқидаги Рокгемптон шаҳрида энг таҳдидли вазият юзага келмоқда. 70 мингдан ортиқ аҳолига эга бўлган мазкур шаҳардан оқиб ўтувчи Фитцрой дарёсининг сув сатҳи 1954 йилда қайд этилган кўрсаткичдан ҳам ошиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар