Зеленский: "Дронлар орқали душман позицияси эгалланди"

Владимир Зеленский Украина армияси томонидан илк бор дронлар ва ерусти роботлари ёрдамида душман позицияси эгалланганини маълум қилди. Ушбу операцияда анъанавий пиёда қўшинлардан фойдаланилмаган, энг хавфли ҳудудларга фақат бошқарувдаги роботлар юборилган. Бундай ёндашув ҳарбий амалиётларда инсон ҳаётини асраш ва хавфларни камайтириш имконини беради. Мутахассислар ушбу технология келажакда уруш табиатини тубдан ўзгартириши мумкинлигини таъкидламоқдалар.
Украина президенти Владимир Зеленский уруш жараёнида илк бор ноодатий ҳарбий амалиёт амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, душман позицияси анъанавий пиёда қўшинларсиз, тўлиқ замонавий технологиялар — дронлар ва ерусти робот тизимлари орқали эгалланган. Бу ҳақда Униан нашри хабар берди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, бу операция давомида энг хавфли ҳудудларга инсонлар эмас, балки махсус бошқарувдаги роботлар юборилган. Улар позицияларга кириб бориб, назоратни қўлга олган.
“Бу уруш давомида биринчи марта қўшинлар иштирокисиз амалга оширилди. Энг хавфли нуқталарга аскар эмас, робот кирди ва вазифани бажарди”, — деди Владимир Зеленский.
Мутахассислар фикрича, бу каби ёндашув келажакда ҳарбий амалиётлар табиатини тубдан ўзгартириши мумкин. Зеро, инсон ҳаётини асраш ва хавфни камайтиришда бундай технологиялар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.






























Изоҳлар 0
…