Тергов қўмитаси Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси эканини тасдиқлади

  • 04 апрель 2017, 18:46
  • 6 038
  • Дунё
  • Тергов қўмитаси Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси эканини тасдиқлади
    Россия Тергов қўмитаси расман маълум қилдики, Санкт-Петербург метросидаги теракт ижрочиси Акбаржон Жалиловдир.

    «Терговда Санкт-Петербург метросидаги вагонда ўзини портлатган террорчи шахсини аниқлади. У 01.04.1995 санада туғилган Акбаржон Жалилов бўлиб чиқди», — дейилган қўмита тарқатган пресс-релизда.

    Қўмита маълумотида «Площадь Восстания» бекатида аниқланган ва зарарсизлантирилган бомба ҳам Жалилов томонидан қолдириб кетилгани тасдиқланган, деб ёзади Кун.уз нашри.

    «Эксперт-криминалистлар «Площадь Восстания» бекатида топилган ва ичида портловчи қурилма бўлган сумкада Жалиловнинг бармоқ излари борлигини аниқлади», — дейилган маълумотномада.

    3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатига «Сенная площадь» бекатидан кириб келган поездда портлаш содир бўлди. Яна бир бомба «Площадь Восстания» бекатига ўрнатилганди. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилди, 49 киши жароҳатланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тергов қўмитаси Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси эканини тасдиқлади