
Санкт-Петербург метросидаги портлашни уюштиришда террорчи сифатида гумонланаётган Акбаржон Жалилов шахсига унинг ота-онаси аниқлик киритдиа. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб Дарё хабар берди.
«Улар ўғлининг шахсини тасдиқлади. Тергов ишларига аниқлик киритиш мақсадида Жалиловнинг атрофидагилар ва улар билан алоқалари диққат билан ўрганиб чиқилмоқда», — дея Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.
Росгвардия террорчи-худкуш томонидан «Плошчад Восстания» метро станциясида қолдириб кетилган бомба тротил эквивалентида 1 килограмм қувватга эга бўлганлигини хабар қилди. Портловчи қурилманинг қуввати уни зарарсизлантирган мутахассислар томонидан аниқланди.
Аввалроқ, барча қурбон бўлганларнинг шахси аниқланганди.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида содир бўлган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин одам жароҳат олган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг