13:00 / 08.04.2017
6 336

Эрдўғон АҚШнинг Сурияга берган зарбасини етарли даражада кучли эмас деди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ қуролли кучларининг Сурия авиабазаларига ҳужумини маъқуллади, бироқ бу «Сурия халқи ҳимояси» учун етарли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб "Дарё.уз" хабар берди.

«Биз президент Башар Асад тузуми ҳарбий жиноятларига қарши йўналтирилган Пентагоннинг Хомс вилоятига берган зарбасини ижобий қадам деб ҳисоблаймиз. Шунинг ўзи етарлими? Биз бундай ўйламаймиз. Суриянинг бегуноҳ халқи ҳимояси учун жиддий чоралар кўриш вақти келди», — деди Туркия президенти.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўртаер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Хомс вилоятидаги аэродром томон 59 та «Томагавк» қанотли ракеталарини учирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон АҚШнинг Сурияга берган зарбасини етарли даражада кучли эмас деди