Америкалик ёш блогер — линза билан чўмилиб кўр бўлиб қолди

Америкалик ёш блогер — линза билан чўмилиб кўр бўлиб қолди
Қисқача

Доминикан Республикасига таътилга борган 20 ёшли америкалик блогер қиз кўз линзаларини ечмасдан душ қабул қилгани сабабли кўр бўлиб қолди. Саёҳат вақтида душ пайтида унинг кўз шох пардасига майда микроорганизмлар ёпишган ва линза намликни зич сақлагани боис инфексия шох пардани емирган. Аввалига шифокорлар нотўғри ташхис қўйиб ёзиб берган томчи дори линза билан кўз орасида ёпишиб олган хавфли амёбани авж олдириб юборган.

Фото: Видеодан кадр

20 ёшли америкалик блогер қиз ўзининг қандай кўр бўлиб қолганини тармоқларда улашиб келмоқда. Грейс таътил вақтида Доминикан Республикасига саёҳатга боради ва кўз линзаларини ечмасдан душ қабул қилиб юради. Америкага қайтгач эса бир ҳафта ўтиб унинг кўзлари кўр бўлиб қолган.

Қизнинг ҳикоя қилишича, аввалига шифокорлар унга нотўғри ташхис қўйиб, томчи дори ёзиб беришган. Бу линза билан кўз орасида ёпишиб олган хавфли амёбани авж олдириб юборган.

Акантамёба ташхиси қўйилган Грейс кўз нурларини қайта тикламоқчи. Ўшанда Доминиканда душ пайтида майда микроорганизмлар кўз шох пардасига ёпишган. Линза эса намликни зич сақлагани учун инфекция бемалол шох пардани емирган.

Ҳозирда кўришни йўқотган Грейснинг кўз гавҳари кулранг тусга кириб қолган. Бу ҳақиқий кўрлик белгисидир.

"Обуначиларим мендан сўрашади, ўнг кўзим ҳатто шарпаларни ҳам пайқамайди", дейди 20 ёшли блогер.

Мутахассислар душ, бассейн ва саунага тушишдан олдин линзаларни ечишни, уларда ухламасликни ва линзани фақат махсус эритма билан тозалашни тавсия этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар