Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден ўз Twitter’ида маълум қилишича, АҚШ Афғонистонга берган зарба жангариларнинг АҚШ томонидан молиялаштирилиб қурилган туннелларига теккан. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Гап Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Тора-Бора ғор мажмуаси ҳақида бормоқда. Ўз сўзлари тасдиғи сифатида Сноуден New York Times газетасидаги мақоладан парчани келтирди.
«Тора-Бора мужоҳидлар учун қурилган истеҳкомли база, мажмуа бўлган, у қисман Марказий разведка бошқармаси томонидан молиялаштирилган», — дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари 13 апрель куни Афғонистондаги ИШИД террорчилари объектларига ўзининг энг қудратли авиабомбаси — GBU-43/B’ни ташлагани, мазкур бомбадан илк бор жанговар шароитда фойдаланилгани хабар берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди