
Босния ва Герцоговинанинг Pink телеканали бошловчиси Сенада Нуркич эфирдан бўш пайтларида мамлакатда расман тақиқланган фоҳишалик билан шуғулланганлигини тан олди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
Босния ва Герцоговинанинг Pink телеканали ходими Сенада Нуркичнинг эфирдан бўш пайтларда фоҳишалик билан шуғуллангани маълум бўлгач, унинг атрофида жанжал кўтарилди. Телеканал раҳбарияти Сенада Нуркич бошловчилик қиладиган шоу томошабинлар орасида машҳур бўлганига қарамай, уни ёпишга қарор қилди.

“Фоҳишаликнинг бошқа меҳнат фаолиятидан фарқи йўқ. Яшаш учун шу тариқа пул топганимнинг ёмон тарафи йўқ”, деб изоҳ берди Нуркич ўз ҳаракатига.
Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговинада фоҳишалик расман тақиқланган. Мамлакат қонунларига биноан, фоҳишахона сақлаган ва фоҳишалик билан шуғулланган одам 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар